Мисрлик мансабдор шахс Искандария шаҳрида юз берган икки поезд тўқнашуви қурбонларини кўргач вафот этди, деб ёзмоқда «Газета.ru».
Хабар қилинишича, бу темир йўллар бўйича Миср транспорт вазирининг ўринбосари Мустафо ал-Саййид бўлган.
Эркак ҳодиса қурбонларини бориб кўрган вақтда унда юрак хуружи юз берган. Таъкидланишича, мансабдор касалхонага етказилган, бироқ комага тушган, кейин эса вафот этган.
11 август куни Искандария шаҳрида иккита поезд тўқнашиб кетган. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 49 киши ҳалок бўлган, 123 киши жабрланган.
Миср прокуратураси ҳалокат юзасидан тергов олиб бормоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчи поездларнинг тўқнашувига машинистлардан бири айбдор бўлган.
Изоҳ (0)