Россия Федерацияси таркибидаги Мордовия Республикасидаги қишлоқда эркак қўшнисиникида ўтказилаётган тўйни ўққа тутди. Келин, келиннинг дугонаси ва куёвнинг тоғаси яраланди. Яна бир аёл тиббий ёрдам кўрсатилгач, уйига қўйиб юборилди, деб ёзади «Вести.ru».
Аниқланишича, қуролли ҳужумни жабрланувчиларнинг қўшниси — овчилик асбоблари дўконининг директори уюштирган. Унинг уйи тинтув қилинганида милтиқ, пневматик винтовка, пичоқ ва ўқ-дорилар топилган. «Ўқотар» ҳовуз ёнига бормоқчи бўлган қўшнилари бегона ер майдони орқали ўтмоқчи деб ўйлаган, шу асосда низо келиб чиққан.
Аниқлик киритилишича, эркак алкоголь мастлик ҳолатида бўлган. Бундан ташқари, у полициячиларга осонлик билан таслим бўлмаган, ҳатто маҳаллий фуқароларни эвакуация қилишга тўғри келган.
42 ёшли мерган қўлга олинди, «Безорилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)