АҚШ миллий архиви 24 июль куни АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг ўлимига алоқадор ҳужжатларни эълон қилишни бошлади, деб ёзади «РБК». Айни пайтда ФҚБ ва МРБнинг 3,8 мингдан ортиқ ҳужжатлари фойдаланиш учун очиқ.
Эълон қилинган материаллар орасида КГБ (Собиқ иттифоқда Давлат хавфсизлиги қўмитаси) агенти Юрий Носенко билан интервьюдан 17 та аудиофайл бор, у 1964 йил январида, Кеннедининг ўлимидан кейингина АҚШга қочиб ўтган эди.
«Носенко КГБ агенти бўлган вақтда Ли Харви Освальд ишини олиб борганини таъкидлаган», — дейилади архив сайтида. Аниқлик киритилишича, Носенко билан интервью 1964 йилнинг январи, феврали ва июлида ёзиб олинган.
Ҳужжатларнинг эълон қилинган қисми — Кеннедининг ўлдириб кетилиши билан боғлиқ ва чоп этилиши режалаштирилган материалларнинг биринчи порцияси, холос. Ҳужжатлар АҚШ конгресси томонидан 1992 йилда қабул қилинган қонунга мувофиқ тўпланган. Ушбу қонун барча давлат муассасаларига АҚШнинг 35-президенти ўлимига боғлиқ материалларни тўплаш ва АҚШ миллий архивига юборишни юклайди.
Изоҳ (0)