• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес Аёллар саҳифаси

    Камбағаллик ва зўравонликка қарши: Опра Уинфри, Рианна ва бошқа машҳурлар аёлларга қандай ёрдам бермоқда?

    Ҳозирда кўплаб актриса, қўшиқчи ва спортчилар бошқа аёлларга ёрдам бериш мақсадида хайрия жамғармалари ва дастурларини йўлга қўймоқда. Улар қизларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, аёллар қашшоқлиги ва гендер зўравонлигига қарши курашиш учун маблағ йўналтириш ҳамда иқтидорли спортчи аёлларнинг машғулотларини молиялаштириш билан шуғулланмоқда. Forbes Woman журнали Опра Уинфри, Рианна, Мишел Обама ва бошқа таниқли аёлларнинг бу борадаги ташаббуслари ҳақида сўз юритади.

    Опра Уинфри

    Телебошловчи қашшоқлик ва муҳтожликка тўла оғир болалигини яширмайди. Опра аёлларга ҳар қандай йўл билан ёрдам бериш истагини ўзи бошдан кечирган қийинчиликлар билан изоҳлайди. У 1998 йилда ижтимоий эҳтиёжлар учун хайрия йиғиш билан шуғулланадиган “Опра фаришталари тармоғи”ни ташкил этди, аммо вақт ўтиши билан ташкилот “Опра Уинфри хайрия жамғармаси”га айланди. Ҳозирда жамғарма бир нечта йўналишда фаолият юритмоқда, бироқ қизлар ва ёш аёлларни сифатли таълим билан таъминлаш асосий вазифа бўлиб қолмоқда. Жамғарма маълумотларига кўра, Уинфри у орқали хайрия ишларига 400 миллион доллардан ортиқ маблағ йўналтирган.

    Жамғарма фаолиятида Жанубий Африкадаги (Ёҳаннесбургда жойлашган) Опра Уинфри етакчилик академияси алоҳида ўрин эгаллайди. Телебошловчи уни 2007 йилда очган, қурилишига 40 миллион доллар сармоя киритган ва ўшандан бери барча харажатларини қоплаб келмоқда. Мактаб-интернат камбағалликда ўсган ва молиявий ёрдамсиз сифатли таълим олиш имкониятига эга бўлмаган қизлар учун ташкил этилган. Уинфри ўз тарбияланувчилари ҳақида шундай дейди:

    “Уларнинг кўпчилиги ОИТС туфайли ота-онасини йўқотган етимлардир. Улар руҳий ва жинсий зўравонликка учраган, аксарият ҳолларда узоқ қариндошлари томонидан тарбияланган”.

    Академия битирувчилари Стенфорд ва Оксфорд каби дунёнинг етакчи университетларига ўқишга кирмоқда.

    Ева Лонгория

    Мексикалик актриса Ева Лонгория лотин америкалик аёлларни қўллаб-қувватлайди: унинг 2012 йилдан бери фаолият юритаётган Eva Longoria Foundation жамғармаси аёлларнинг таълим олиши, карьера қуриши, ижтимоий ҳаётда фаол қатнашиши ва ўз бизнесини очишига кўмаклашади. Жамғарма тадбиркор аёлларга бизнес таълими беради ва уларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.

    2024 йилда Ева Лонгория Безоснинг 50 миллион долларлик “Жасорат ва фуқаролик” мукофотини қўлга киритди. Миллиардер Жефф Безос ва унинг рафиқаси Лорен Санчес-Безос 2021 йилдан бери жамият ривожига қўшган ҳиссаси учун ушбу пул мукофотини топширмоқда. Ғолиб шахс мукофот пулини хайрия ишларига йўналтириши ва ўн йил ичида сарфлаши шарт. Лонгория олган маблағни ўз жамғармасига йўналтиришни режалаштирган эди. У 2025 йил январида Лос-Анжелесдаги ҳалокатли ёнғинлардан жабрланганларга 1 миллион доллар хайрия қилди.

    Как в 40 выглядеть на 20: принцип питания Евы Лонгории

    Рианна

    2012 йилда Рианна томонидан ташкил этилган ва унинг бувиси Клара шарафига номланган Clara Lionel Foundation жамғармаси АҚШ жанубидаги, Кариб денгизи мамлакатларидаги ва Шарқий Африкадаги аёлларнинг аҳволини яхшилашга қаратилган. Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларидан бири қизларнинг сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтиришдир. Бунинг учун CLF инқирозли ҳудудлардаги қизларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган стипендия дастурларини йўлга қўйди. Масалан, 2017 йилда Малавида 7000 нафар мактаб ўқувчиси қизи жамғарма ҳомийлигига олинди. Коронавирус пандемияси даврида CLF карантин шароитида оилавий зўравонликдан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш учун 4,2 миллион доллар ажратди. Жамғарманинг ўз маълумотларига кўра, 2012 йилдан бери хайрия ишларига 100 миллион доллар сарфланган.

    Жамғарма фаолияти учун маблағларнинг катта қисмини Рианнанинг ўзи Fenty Beauty пардоз-андоз компанияси ва Savage Х Fenty ички кийим бренди орқали эҳсон қилади. Бундан ташқари, Рианна аёллар бизнесига, жумладан ижтимоий тадбиркорликка ҳам сармоя киритмоқда.

    Rihanna - Vikipediya

    Мишел Обама

    Girls Opportunity Alliance (GOА) — АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишел Обаманинг Обама жамғармаси қошидаги ташаббуси бўлиб, у бутун дунё бўйлаб ўсмир қизларнинг таълим орқали имкониятларини кенгайтириш мақсадида ташкил этилган. Альянс ҳар бир қиз қайси мамлакатда туғилганидан қатъи назар, таълим олиш, ўз қобилиятларини ривожлантириш ва ўз оиласи ҳамда ватанини яхшилаш ҳуқуқига эга, деган ғоя асосида яратилган.

    Альянс дунёнинг турли мамлакатларида ўсмир қизлар таълими билан шуғулланувчи жамоат ташкилотларини бирлаштиради — бугунги кунда Girls Opportunity Alliance таркибига 4000 дан ортиқ ташкилот киради. Улар орқали бутун дунё бўйлаб жами 120 000 дан зиёд қиз қўллаб-қувватланган. Ёрдам стипендиялар ва устозлик дастурлари, шунингдек, янги ўқув марказларини молиялаштириш ва мактаб ётоқхоналарини жиҳозлашни ўз ичига олади.

    Мишель Обама и ее отношения с модой | Vogue Russia

    31 июл, 10:56   Изоҳ (0)   1279
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда дунёдаги энг узун чақмоқ қайд этилди

    Дунё | 1 август, 00:10

    Августдан йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималар оширилди. Миқдорлар қанчага етди?

    Ўзбекистон | 31 июл, 23:51

    АҚШда рекорд миқдордаги демократлар Исроилга ҳарбий ёрдамни тақиқлаш учун овоз берди

    Дунё | 31 июл, 23:36

    Ғазодаги болалар суратларидан сўнг Трампнинг Нетаньяхуга нисбатан муносабати ўзгарди — CNN 

    Дунё | 31 июл, 23:02

    Сунъий интеллект шифокорлар эътиборсиз қолдирган кўкрак саратони ҳолатларининг 30 фоизини аниқлади

    Дунё | 31 июл, 22:05

    АҚШ яқин уч ярим йил ичида Ойга қўнишни режалаштирмоқда — NASА

    Дунё | 31 июл, 21:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.