Эфиопияда фил уни суратга олиш учун жуда яқин келган испаниялик сайёҳни ўлдирди, деб ёзади «Вести.ru».
Фожиа бир неча кун аввал мамлакат жанубидаги «Чебера-Чирчура» миллий боғида юз берди. Гувоҳлар сўзларига кўра, эркак, огоҳлантиришларга қарамай, машинадан чиқиб, қўлида фотоаппарат билан филга яқинлашган.
Жонивор дастлаб эркакни хартуми билан уриб йиқитган, сўнг унинг кўксига дандон тишини санчиган. Испаниянинг Аддис-Абебадаги элчихонаси айни пайтда жасадни ватанига юбориш масалалари билан шуғулланмоқда.
Изоҳ (0)