Cуриянинг Идлиб шаҳрида юз берган портлашларда бир неча ўнлаб киши, жумладан, тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Шаам маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Порталга кўра, худкуш бошқарган миналаштирилган машина «Таҳрир аш-Шом« қуролли мухолифат гуруҳи ҳарбий конвойига келиб урилди.
Гувоҳлар кейинги портлашлар конвой автомобилларида ўқ-дори детонацияси натижаси бўлганини билдирмоқда.
Ҳодиса қурбонлари сони ҳақида турлича маълумот берилмоқда. Шаам портлашларда 14 киши ҳалок бўлгани, ўнлаб киши яраланганини таъкидласа, Алмаядеен 50 киши, жумладан, тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини билдирди.
Изоҳ (0)