БААнинг энг йирик шаҳри — Дубай иқтисодиёти яқин икки йил ичида ўсишда давом этади. Бундай фикрни Дубайни иқтисодий ривожлантириш қўмитаси раиси шайх Аҳмад бин Саид Ал-Мактум билдирди, деб ёзади UAE Inside.
Унинг фикрича, амирлик глобал иқтисодий ўсишдан аллақачон ўзиб кетди ва пасайиб борувчи тенденцияларга қарши ҳаракат қилмоқда.
Ўз нутқида Ал-Мактум Dubai Plan 2021 анъанавий маърузасида 2016 йил якунлари келтирилганини айтиб ўтди, унда минтақа кўрсаткичларига нисбатан, Дубайнинг иқтисодий самарадорлиги юқори натижалари қайд этилган.
Бундай юқори натижаларга Дубай иқтисодиёти ички бозорларнинг барқарорлиги, шунингдек, инфратузилмани диверсификациялаш ва ривожлантириш соҳасидаги сиёсат шарофати билан эришди, деб ҳисоблайди раис.
Изоҳ (0)