• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда йил бошидан бери самолётда 5 та ўлим қайд этилди 

    Ўзбекистонда 2025 йилнинг ҳозирги кунига қадар самолётда 5 та ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Маълум қилинишича, 2024 йилда 14 та ўлим ҳолати қайд этилган бўлиб, улардан 11 таси самолёт бортида, 3 таси Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида содир бўлган. 2025 йилнинг ҳозирги кунига қадар қайд этилган 5 та ўлим ҳолатининг барчаси манзилга етиб боргунга қадар самолёт бортида рўй берган.

    2024 йилда Ўзбекистон аэропортларида 46 нафар йўловчи соғлиғи сабабли парвозга қўйилмаган. Жорий йилнинг олти ойида эса 61 йўловчига парвоз қилишга рухсат берилмаган.

    “Нохуш ҳолатларнинг аксарияти парвоз вақтида рўй беради, шу боис йўловчилар юзага келиши мумкин бўлган хавфларни олдиндан билишлари ва ҳаво қатновига қарши кўрсатмаларни инобатга олишлари зарур”, деди Uzbekistan Airports тиббий хизматни ривожлантириш бўлими бошлиғи Севара Салихова.

    Маълум қилинишича, фуқарода ўткир ёки сурункали касалликлар мавжуд бўлса, парвозлар саломатлик учун потенциал хавф туғдириши мумкин. Босимнинг ўзгариши, ҳаракатнинг чеклангани ва бошқа парвоз хусусиятлари йўловчи ҳолатини оғирлаштириши мумкин, шунинг учун баъзи тиббий кўрсатмалар билан парвоз хавфли бўлиши ва айрим ҳолларда йўловчи рейсдан олиниши мумкин.

    Учишга қарши асосий тиббий кўрсатмалар:

    • яқин орада ўтказилган жарроҳлик операциялари;
    • ўткир юрак-қон томир касалликлари (масалан, юрак хуружи, беқарор стенокардия);
    • инсульт ва бошқа ўткир неврологик ҳолатлар;
    • пневмоторакс, оғир бронхиал астма, пневмония;
    • тромбоэмболия, фаол қон кетиш, оғир анемия;
    • қулоқ, бурун бўшлиқлари ва кўзларнинг баротравмаси;
    • ҳомиладорликнинг сўнгги босқичлари, айниқса, оғир асоратлар бўлса.

    Учиш мумкин бўлмаган ҳолатларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

    Қайд этилишича, тиббий қарши кўрсатмалар бўйича қўйиладиган талаблар турли хил авиакомпанияларда бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Баъзи ҳолларда авиаташувчи шифокор маълумотномасини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Масалан, беқарор ташхислар, кислород билан қўллаб-қувватлаш зарурати, тиббий назорат ёки ҳомиладорликнинг сўнгги босқичларида.

    Шу сабабли Uzbekistan Airports парвоз олдидан муайян авиакомпания қоидаларини ўқишни, бирор-бир касаллик бўлса, шифокорга мурожаат қилиб, маслаҳатлашишни тавсия этди.

    31 июл, 10:21   Изоҳ (0)   1230
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўқитувчиларга дам олиш масканларига 12 кунлик бепул йўлланма берилади

    31 июл, 09:00

    Нозимахон Давлетова Президент администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти этиб тайинланди

    30 июл, 22:18

    Абдусалом Азизов ва Пўлат Бобожонов янги лавозимларга тайинланди

    30 июл, 21:47

    Ўзбекистонда олти ой ичида энг қиммат сотилган авторақам баҳоси маълум қилинди

    30 июл, 21:40

    Самарқанд вилоятида камбағаллик даражаси етти ойда 1,1 фоизга қисқарди

    30 июл, 21:05

    Ўзбекистонда учта банкни хусусийлаштириш кейинги йилларга қолдирилди

    30 июл, 20:27
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.