Қирғизистоннинг келгуси президентига ҳокимият тинч йўл билан берилиши кафолатланади. Бу ҳақда амалдаги давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев Чўлпонотадаги анъанавий йиллик матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради K-News.
«Сайлов натижаларини, улар қандай бўлишидан қатъи назар, тан олиш керак. Овозлар саноғи ҳалол бўлишини таъминлаймиз. Кимдир овозларни сотиши мумкинлиги бошқа масала. Ҳокимият тинч йўл билан берилишини кафолатлайман. Бироқ феъл-атворимни биласизлар: бизга нисбатан фитна қилинса, уни бартараф этамиз», — таъкидлади Атамбаев.
Қирғизистон президентилигига сайлов жорий йилнинг 15 октябрида бўлиб ўтади. Амалдаги президент Алмазбек Атамбаев унда иштирок этмайди.
Изоҳ (0)