Худкуш террорчи томонидан Афғонистон ҳукумати раҳбарининг ўринбосари Муҳаммад Муҳаққиқнинг уйи яқинида транспорт воситасининг портлатиб юборилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 35 кишига етди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «РБК» хабар берди.
Аввалроқ, портлаш оқибатида 24 киши ҳалок бўлгани ва 42 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди.
Pajhwok агентлигининг ИИВ матбуот котибига асосланиб аниқлик киритишича, автомобиль маҳаллий вақт билан соат 7:00 да портлаган. Жабрланган 42 кишидан 15 нафари шифохонага етказилган. Pajhwok мухбирининг маълумотларига кўра, жабрланганларнинг барчаси — тинч аҳоли вакили.
Reuters маълумотларига кўра «Толибон» ҳаракатининг жангарилари теракт бўйича масъулиятни ўз зиммасига олган. «Толибон» вакили Забихулла Мужаҳид Twitter’да 37 нафар «махсус хизмат ходимлари» ўлдирилганини маълум қилди.
Изоҳ (0)