• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес Гўзаллик Мода

    “Дунё гўзали 2025” танловида ким ғолиб бўлди ва у ҳақда нималар маълум?

    Бу йилги “Дунё гўзали” танловида университет талабаси, таиландлик Опал Сучата Чуангсри ғалаба қозонди. Ҳакамлар ва томошабинлар қалбини забт этган қиз ҳақида нималар маълум?

    Мисс Мира 2025: что мы знаем о новой королеве красоты

    Опал Сучата Чуангстри 2003 йил 20 сентябрда Пхукетдаги меҳмонхона эгалари оиласида туғилган. Ҳозирда у Бангкокдаги Таммасат университетининг Халқаро муносабатлар факультетида таълим олмоқда ва дипломатик карьера қуришни орзу қилмоқда. Қиз моделлик билан ҳам шуғулланади ҳамда тай, хитой ва инглиз тилларида эркин сўзлаша олади.

    У кўкрак бези саратонини даволаш усулларини ўрганиш бўйича кўнгиллилар фаолиятида фаол иштирок этади. Опал 17 ёшида илк бор “Мисс Раттанакосин” минтақавий гўзаллик танловида қатнашган.

    Как выглядит победительница конкурса красоты

    Опал 16 ёшида кўкрагидаги хавфсиз ўсмани олиб ташлаш операциясини бошидан кечирди. Бу ҳодиса уни аёллар касалликларининг олдини олиш ва ўз вақтида аниқлаш масалаларига эътибор қаратишга ундади. Шу мақсадда у аҳолининг кўкрак бези саратони ҳақидаги хабардорлигини оширишга қаратилган Опал Фор Ҳер нотижорат ташкилотини тузди.

    Опал асосий таълимидан ташқари, инсон табиатини ва жамият тузилишини чуқурроқ англаш мақсадида психология ва антропологияга ҳам қизиқади.

    Янги унвон сари йўл

    Опал Сучата Чуангстри 180 см бўйи билан ватандошларидан ажралиб туради. Аёлларнинг ўртача бўйи 157 см, эркакларники эса 168 см бўлган юртида у баланд бўйли ҳисобланади.

    Опалнинг гўзаллик танловида ғалабага эришиши учун тўрт йил вақт кетди. У ўз йўлини 17 ёшида “Мисс Раттанакосин” маҳаллий мусобақасида қатнашишга уринишдан бошлади. Гарчи бу уриниш кутилган натижани бермаган бўлса-да, қиз руҳини туширмай, мақсади сари интилишда давом этди.

    Бир йил ўтгач, у “Мiss Universe Thailand” миллий танловида яна бир бор омадини синаб кўрди. Бу сафар у уч нафар финалчи қаторига кирди, аммо халқаро майдонга чиқиш имконияти унга эмас, балки танлов ғолибига насиб этди. Қисқа вақт ичида йирик гўзаллик танловларида ютуқларга эришган Опал ғоят гўзал ва ички дунёси гўзал инсон сифатида жамоатчилик эътибори ва эътирофига сазовор бўлди.

    Икки йил ўтгач, 2024 йилда қиз “Коинот гўзали” танловига йўл олди ва у ерда ўзининг профессионаллигини ҳамда донолигини намоён этиб, иккинчи вице-мисс унвонини қўлга киритди. Бироқ Опалнинг мақсадлари бундан ҳам юқори эди ва у “Дунё гўзали” тожини қўлга киритишга аҳд қилди.

    Танлов ташкилотчилари уни “Коинот 2024” иккинчи вице-мисс унвонидан маҳрум қилишди, чунки у натижалар эълон қилинганидан кейин бир йил давомида иштирокчиларнинг танловга ариза беришини тақиқловчи қоидани бузган. Опал ташкилотчиларнинг қарорини ҳурмат билан қабул қилди ва эришган ютуқлари билан фахрланишини айтди.

    “Дунё гўзали 2025”га тайёргарлик кўриш учун атиги 15 куним бор эди. Мен миллат руҳини ва энг муҳими, дунё фаровонлиги учун ўзимни бағишлашга тайёр қалбни ўзимда мужассам этганман”, дейди у.

    Май ойи бошида Ҳиндистонга келган Опал тезда муҳитга мослашиб, тайёргарлик тадбирларида фаол қатнашди. Унинг суратлари ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, кўпчиликнинг мақтовига сазовор бўлди.

    10 май куни ўтказилган расмий очилиш маросимида Опал Таиландни ифодаловчи анъанавий миллий либосда намоён бўлди. Дастлабки босқичларда у энг яхши 40 нафар иштирокчи рўйхатига кирди.

    Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида бўлиб ўтган танловнинг финал босқичини якунлаган Опал ҳайъатга ўзининг ишончини, ақл-заковатини ва ижтимоий ҳисса қўшишга интилишини намойиш этди. Мусобақанинг финали бир неча босқичлардан иборат бўлиб, унда 108 нафар иштирокчи орасидан финалчилар аниқланди. Якуний қарор ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан қисқа савол-жавоб даврасидан сўнг қабул қилинди.

    Опалнинг “Дунё гўзали-2025” танловида ғалаба қозониши шунчаки ютуқ эмас, балки руҳий куч, гўзаллик ва матонатни акс эттирувчи фазилатларнинг намоён бўлишидир. Қиз ўз тақдирини илҳом манбаи сифатида тасвирлаб, ёшлигида кўкрак саратони билан курашган шахсий тажрибасига ишора қилади. Даволаниш курсидан сўнг у касалликни енгиб, бу тажрибасидан оптимизм ғоясини тарғиб қилиш ва ҳаётий қийинчиликларни енгиб ўтиш учун фойдаланди.

    “Илгари саҳнага чиқиш у ёқда турсин, оддий ҳаёт кечира олмасам керак, деб ўйлардим. Аммо бу синов менга ҳаётнинг ҳар бир куни қадрли эканлигини тушунишга ёрдам берди. Бошқаларга ёрдам бермоқчиман. Мен ҳақиқий гўзаллик қалбдан ва амаллардан келиб чиқиши керак, деб ишонаман”.

    Кўпчилик иштирокчилар Опалнинг меҳрибонлигини таъкидлашмоқда, буни саҳна ортида олинган кўплаб суратлар тасдиқлайди. Айниқса, у бир хонада яшаган И Нхи билан яқин дўстлик алоқалари ўрнатган. Улар биргаликда қизиқарли видеолар тайёрлашади.

    Пхукет для жизни и туризма. - 🦀 15.07.2024 Опал-Сучата Чуангсри победила  на конкурсе “Мисс Вселенная Таиланда 2024” Опал-Сучата Чуангсри была  коронована как Мисс Вселенная Таиланда 2024 после напряженного вечера  соревнований и ослепительных

    Опал Сучата Чуангсрининг сўнгги чиқиши унинг ҳаёт йўлининг чўққиси ва вазифасининг ҳақиқий ифодаси бўлди. У нозик гуллар билан безатилган ажойиб оппоқ либосда жаҳон ҳамжамияти олдида намоён бўлиб, гўё соғайиш, тикланиш ва ички бардошлилик тимсоли эди. Кийим шунчаки чиройли элемент эмас, балки унинг касалликка қарши кураш тарихи ва аёллар саломатлигининг муҳимлигига бўлган чуқур эътиқодининг рамзи эди.

    “Дунё гўзали 2025” унвонининг янги соҳибасига тож кийдириш маросими ҳақиқатда сеҳрли лаҳзага айланди. Тожнинг аввалги соҳибаси, чехиялик Кристина Пишкова Опалга тож кийдириб, танлов тарихида янги давр бошланганини тасдиқлади.

    Мисс Мира 2025: что мы знаем о новой королеве красоты

    Опал Сучата Чуангсрининг ғалабаси нафақат Таиланд, балки бутун Жануби-шарқий Осиё минтақаси учун янги истиқболларни ифодаламоқда. Унинг ҳаёти миллионлаб қизларни ўз кучига ишонишга руҳлантиради, уларнинг олдига улкан мақсадлар қўяди ва ҳақиқий гўзаллик ақл-идрок, билим, ижтимоий масъулият туйғуси ҳамда тўсиқларни енгиб ўтиб, жасорат билан олдинга интилиш қобилияти билан чамбарчас боғлиқлигини таъкидлайди.

    “Бу лаҳза шунчаки шахсий ғалаба эмас, балки ўзини кўришларини, эшитишларини ва ниманидир ўзгартиришни истайдиган ҳар бир ёш қизнинг умумий орзусидир. Мен чиндан ҳам дунёни яхшилик сари ўзгартиришни истайман”, дейди у.
    31 июл, 09:47   Изоҳ (0)   2979
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда дунёдаги энг узун чақмоқ қайд этилди

    Дунё | 1 август, 00:10

    Августдан йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималар оширилди. Миқдорлар қанчага етди?

    Ўзбекистон | 31 июл, 23:51

    АҚШда рекорд миқдордаги демократлар Исроилга ҳарбий ёрдамни тақиқлаш учун овоз берди

    Дунё | 31 июл, 23:36

    Ғазодаги болалар суратларидан сўнг Трампнинг Нетаньяхуга нисбатан муносабати ўзгарди — CNN 

    Дунё | 31 июл, 23:02

    Сунъий интеллект шифокорлар эътиборсиз қолдирган кўкрак саратони ҳолатларининг 30 фоизини аниқлади

    Дунё | 31 июл, 22:05

    АҚШ яқин уч ярим йил ичида Ойга қўнишни режалаштирмоқда — NASА

    Дунё | 31 июл, 21:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.