Қирғизистонда АҚШ авиабазасининг жойлашуви мамлакат хавфсизлигига жиддий хавф туғдираётган эди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Яшириб ўтирмайман, айрим давлатлар зарурат туғилган тақдирда ҳудудимизда жойлашган АҚШ авиабазасига ракета зарбаси беришга тайёр эканликлари ҳақида огоҳлантирганди. Бу 2014 йил —то база республикадан олиб чиқилмагунча давом этди. Фуқароларимиз ўша пайтга қадар жиддий хавф остида бўлди», — изоҳ берди Атамбаев Чўлпонотадаги матбуот анжуманида.
Атамбаевга кўра, жумладан, шу сабабли ҳам Қирғизистон Бишкек аэропортига 2001 йилда жойлаштирилган ва Афғонистонда НАТО ҳарбий операцияларини қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган АҚШ авиабазасини ёпишга қарор қилди.
Россия билан ҳам унинг авиабазасини Қирғизистон ҳудудида жойлаштириш бўйича шартнома тузилган, бироқ янги келишувда ҳарбий кучларнинг мамлакатда бўлиш муддати 74 йилдан 15 йилгача қисқартирилди.
Изоҳ (0)