Афғонистоннинг Фарёб вилоятида халқ кўнгиллиларидан 120 нафари «Толибон» ҳаракати томонга ўтиб кетди. Бу ҳақда «Afghanistan.ru» хабар бермоқда.
Улар яқин вақтгача ҳукумат томонида жанговар ҳаракатларда иштирок этганди, бироқ толиблар Қўҳистонат туманини қўлга олганидан сўнг жангарилар қаторига қўшилишга қарор қилди.
Мазкур маълумотни вилоят губернаторининг матбуот котиби Абдул Карим Юриш тасдиқлади. У жангарилар томонига ўтганлар рақиб қуршовида қолган 200 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими сафида бўлганини билдирди.
Уларнинг ортидан ҳамма ҳам эргашгани йўқ: 60 нафарга яқин ходим икки командир етакчилигида қуршовдан чиқиш ва полиция ҳамда махсус бўлинмалар толибларга қарши операцияда иштирок этаётган қўшни Ғур вилоятига ўтишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)