Индонезиядаги Калимантан провинциясининг шимолий қирғоғида Ражеки Бару компаниясига тегишли, бортида 47 нафар йўловчиси бўлган катер чўкиб кетди. Бу ҳақда Xinhua агентлиги қутқарув хизматининг катта ходимига асосланиб маълум қилди, деб хабар берди «РБК».
Катер Булунганский округидаги Танжунгселор шаҳари томон ҳаракатланаётган бўлган. Таракан шаҳри қирғоғидан 1 киломтерча нарига сузиб борган катер тўнтарилиб сув остига чўкиб кетди, — деди Масруди миллий қутқарув-қидирув бўлимининг вакили.
Унинг таъкидлашича, катер чўкиб кетган ҳудудда қутқарувчилар қутқарув-қидирув операцияларини олиб бормоқда.
Ҳарбий-денгиз флоти қутқарувчилари ҳамда Индонезия полицияси қутқарув операциясига жалб қилинган.
Изоҳ (0)