Хитой Шимолий Корея атрофидаги инқироз эҳтимоли туфайли КХДР билан чегарасини мустаҳкамламоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
The Wall Street Journal нашрига кўра, икки давлат чегарасидаги Хитой қўшинлари сони битта бригадага кўпайган, чегараолди туманларида эса аҳоли учун бошпаналар қурилмоқда.
Кузатувчилар Хитой—КХДР чегарасининг мустаҳкамланишини АҚШнинг Пхеньянга қарши ҳарбий ҳаракатлар эҳтимоли билан боғламоқда. Бу чоралар 2006 йилда, Шимолий Корея илк ядро синовини ўтказганда бошланганди.
Изоҳ (0)