Қирғизистонда никоҳ тўйи вақтида юзага келган жанжал оммавий муштлашув ва ов милтиғидан отишмага айланиб кетди. Бу ҳақда Чуй вилояти ИИББга таяниб, «РБК» хабар берди.
Хабар қилинишича, 22 июлда Жайил туманидаги қишлоқда никоҳ тўйи бўлаётган вақтда маҳаллий қишлоқ ёшлари ва бошқа қишлоқ ёшлари ўртасида жанжал келиб чиққан.
Жанжал 24 июлда давом этган. Шу куни ички ишлар идорасининг навбатчилик қисмига отишма бўлгани ва ёшларнинг оммавий тўпланаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Хабар қилинишича, 27 ёшдан 30 ёшгача бўлган 28 нафар йигит полиция бўлимига олиб келинган. Ҳолат юзасидан безорилик аломатлари билан жиноий иш қўзғатилган.
Маълум қилинишича, жанжал оқибатида бир киши жароҳатланган.
Изоҳ (0)