Нидерландияда қамоқхона нозирлари киритилиши кутилаётган янгиликдан хавотирга тушмоқда. Ушбу ўзгаришлар маҳбусларга кўпроқ эркинлик беради, деб таъкидлайди «ТАСС».
Дордрехт, Херхюговард ва Зандам муниципалитетларидаги синовлардан сўнг бутун мамлакатдаги пенитенциар муассасаларда жорий этилиши кутилаётган схемага кўра, маҳбуслар ўз камераларининг калитларига эга бўлади ҳамда кечки соат 9:30 га қадар у ерга эркин кириб-чиқиш ҳуқуқига эга бўлади.
Бундан ташқари, ҳар бир маҳбусга планшетли компьютер тақдим этилади. Унинг ёрдамида маҳбуслар қариндошлари билан учрашув белгилаши ёки харидлар амалга ошириши мумкин бўлади.
Маҳбуслар ишга ва бошқа мажбурий тадбирларга кеч қолмасликлари талаб этилади, аммо бошқа масалаларда уларга эркинлик берилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)