Туркиянинг Ван вилоятида бирданига 80 та қўй «жонига қасд қилди». Бу ҳақда CNN Turk хабар бермоқда.
Ҳодиса Муродия туманидаги тоғли ҳудудда рўй берди. Чўпон Эркан Ўзерга кўра, аввалига битта қўй қоядан пастга сакради, кейин эса 79 та жонивор ундан ўрнак олди. Чўпон уларни тўхтатиб қолишга уринди, бироқ ўлган қўйларнинг сонига қараганда, бу унчалик самара бермади.
Жониворларини йўқотган маҳаллий аҳоли расмийлар ёрдамидан умид қилмоқда. Қўйларни бунга ундаган сабаблар маълум эмас.
Изоҳ (0)