Нью-Йорк расмийлари каламушларга қарши кураш учун 32 миллион доллар сарфлайди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Кемирувчиларга қарши чоралар Нью-Йоркнинг бир неча туманида қўлланади. Шаҳар расмийлари турар-жойларнинг ертўла қисмини цементлаб ташлаш, чиқиндиларни ноқонуний ташлаганлик учун жарима суммасини кўпайтириш, чиқинди қутиларини қуёш батареяларида ишлайдиган компакторларга алмаштиришни режалаштирмоқда.
«Биз каламушларни Нью-Йорк ҳаётининг таркибий қисми деб ҳисоблашдан бош тортамиз», — дейди шаҳар мэри Билл де Блазио.
Изоҳ (0)