АҚШнинг Уэрленд шаҳрида (Вайоминг штати) катта ер участкаси кўп миқдордаги олтингугурт жамлангани учун кўк аланга билан қопланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Воқеа жойига келган ўт ўчирувчилар юз берган ҳодисани видеога олди, роликни эса Facebook’даги саҳифага жойлаштирди. Видеоролик қисқа вақт мобайнида 2 миллиондан ошиқ маротаба кўрилди.
«Олтингугуртли аланга» томошаси кишини ўзига жалб этади, бироқ ўта хавфли. Нафас йўлларида олтингугурт диоксидининг юқори концентрацияси қон туфлаш ва токсик шишга олиб келиши мумкин.
Изоҳ (0)