Неаполь (Италия) яқинидаги Торре-Аннунсиата шаҳрида беш қаватли уй қулаб тушиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса жойида 80 киши ишлади. Қутқарувчилар бир суткадан ошиқ вайроналар остидан жасадларни олиб чиқишга ҳаракат қилди. 8 июль, шанба куни охирги қурбоннинг жасади топилди.
Уй қулаши сабаблари расман маълум қилинмади. Маҳаллий расмийлар бу Неаполь—Салерно темир йўл линияси ёнида жойлашган бинодаги таъмирлаш ишлари билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)