Япония жануби-ғарбидаги кучли ёмғирлар оқибатида юз берган табиий офат қурбонлари сони 16 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Айни вақтда, бошқа бир қатор япон оммавий ахборот воситаларига кўра, 20 киши бедарак йўқолган деб тахмин қилинмоқда.
«Йўллар, кўприклар бузилгани, алоқа узилгани сабабли, талофат кўламига тўлиқ баҳо бериш имкони ҳозирча йўқ», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)