Кения шимоли-шарқидаги Жима қишлоғига жангарилар ҳужум қилиши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди.
«Синьхуа» ахборот агентлиги хабарига кўра, қуролли ҳужум, катта эҳтимол билан, «Аш-Шабоб» террорчилик ташкилоти томонидан уюштирилган.
Минтақавий полиция бўлинмаси бошлиғи Акелло Одиамбонинг маълум қилишича, жангарилар ҳужум вақтида ўқотар ва совуқ қуроллардан фойдаланган.
«Биз ҳодиса юз берган ҳудудга қўшимча хавфсизлик кучларини юбордик», — дейди минтақавий полиция бўлинмаси раҳбари.
Изоҳ (0)