Япониядаги жазирама сабаб 600 дан зиёд киши касалхоналарга юборилди, улардан икки нафарининг аҳволи оғир деб айтилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Япониянинг 47 префектурасидан 45 тасида жами 608 киши жазирама сабаб касалхонага тушган. Хабар беришларича, улардан икки нафари ҳушсиз, оғир аҳволда ётибди.
Энг кўп жабрланувчи — 62 киши Токиода қайд этилган: пойтахт ҳудудида ҳаво ҳарорати +33,7 даражагача кўтарилган. Бироқ бу мамлакат бўйича энг юқори ҳаво ҳарорати эмас.
Масалан, Gifу ва Гумма префектураларида ҳарорат +36,5 даражагача, Айти префектурасида +35,9 даражагача, Сайтама ва Хоккайдода +35,6, Киото ва Фукусимада эса +35,5 даражагача кўтарилган.
Мавзуга доир: Япониядаги сув тошқинлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
Изоҳ (0)