Тожикистон мезбонлик қилган CAFA Boys Tournament мусобақаси ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Александр Мочинов бошқарувидаги ўсмир футболчилар 2-ўрин билан кифояланди.
Ўзбекистонлик футболчилар дастлабки уч тур давомида Қирғизистон (2:1), Туркманистон (6:2) ва Тожикистон (2:1) термаларини мағлуб этишга муваффақ бўлганди. Мусобақа ғолиби номини аниқлаб берадиган ўйинда улар Афғонистонга имкониятни бой бериб қўйди — 2:3.
Афғонистонлик футболчилар Туркманистондан 0:1 ҳисобида енгилиб, сўнгги тур олдидан аҳволини бироз оғирлаштирганди. Яъни, сўнгги беллашувда ўзбекистонлик футболчиларни дуранг натижа ҳам қаноатлантирарди. Аммо бу борада Афғонистон ўсмирлари илғорроқ чиқиб, ғалабани илиб кетди.
CAFA Boys Tournament Душанбе, Тожикистон 8 июль, шанба
Изоҳ (0)