Араб давлатлари томонидан Қатарнинг дипломатик изоляцияси тўхтатилиши учун илгари сурилган талаблардан бири — Al Jazeera телеканалининг ёпилиши матбуот эркинлиги ва кўп фикрлиликка зарба бўлади. Бу ҳақда БМТнинг фикр эркинлиги бўйича ҳисоботчиси Дэвид Кэй баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Бу талаб ОАВ эркинлигига жиддий хавф солади, негаки давлатлар дипломатик инқироз баҳонасида Al Jazeera’ни мажбурий йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда», — таъкидлади халқаро ташкилот вакили.
Кэйнинг айтишича, агар матбуот эркинлиги таъминламаса, ҳар бир инсоннинг ахборот олиш ҳуқуқига жиддий зарар етади.
22 июнь куни Саудия Арабистони, Баҳрайн, Миср ва БАА Қатарга нисбатан 13 та талаб илгари сурган эди. Улар орасида Al Jazeera’нинг ёпилиши ҳам бор эди.
Изоҳ (0)