Австралия жанубида енгил самолёт қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Тобаго самолёти Жанубий Австралия штатидаги Mount Gambier аэропорти яқинида ҳалокатга учради. Ҳодиса жойига авария хизматлари етиб келди.
Самолёт нима учун қулагани ҳозирча маълум эмас. 9News телеканали маҳаллий расмийларга таяниб, ҳаво кемаси аэропортдан 5 километр узоқликдаги Гамбиер тоғида ҳалокатга учраганини билдирмоқда.
Изоҳ (0)