Шимолий Корея Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хе ва унинг президентлик давридаги разведка раҳбарини КХДР етакчиси Ким Чен Инни ўлдиришни режалаштиргани учун қатл қилишга чақирди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Жанубий кореялик Пак Кин Хе президентлик муддати вақтида разведка хизматлари билан тил бириктириб, «Шимолий Корея раҳбариятини йўқ қилиш» бўйича операцияни тайёрлаган.Агентлик 2015 йилда МРБ ёрдамида КХДР ҳудудига келган Жанубий Кореянинг «террорчилик гуруҳи» мамлакат олий раҳбариятига қарши биокимёвий қурол қўллашга уринган. Жанубий кореялик агентлар шу тариқа Ким Чен Иннинг ўлимини гўёки бахтсиз ҳодисадек кўринишини мақсад қилган.Корея марказий телеграф агентлиги
Пак Кин Хе маъмуриятининг КХДР етакчисини ўлдириш бўйича режасини Япониянинг Asahi газетаси маълум қилганди.
Изоҳ (0)