Thomas Cook авиакомпаниясининг Кубага парвоз қилган Airbus A330 йўловчи самолёти қанот қисмидаги носозликлар туфайли Манчестер (Буюк Британия) аэропортига қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Ҳаво кемаси Ирландияни кесиб ўтишга улгурганди. Лайнер Атлантика океани устида ортига қайрилди ва аэропортга келиб қўнди.
Нашр чоп этган фотоларда самолёт чап қаноти синганини кўриш мумкин. Бунинг сабаблари ва қачон рўй бергани маълум қилинмади.
Изоҳ (0)