Сурия ҳукумати тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин бўлган янги кимёвий ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсернинг баёнотида айтилади, деб ёзади «Газета.ru».
«АҚШ Сурия президенти Башар Асад режими навбатдаги кимёвий ҳужумга потенциал тайёргарликни аниқлади, у тинч аҳоли вакиллари, шу жумладан, бегуноҳ болалар ўлимига олиб келиши мумкин. Тайёргарлик ишлари Асад режими 2017 йил 4 апрелдаги ҳужум арафасида олиб борган ишларга ўхшаш», — дейилади хабарда.
Спайсер АҚШ Сурияда ИШИДга қарши кураш учун турганини айтди. «Аммо агар Асад кимёвий қуролни қўллаш орқали яна бир оммавий ҳужумни амалга оширса, у ва унинг армияси бунинг учун катта бадал тўлайди», — дея таъкидлади Оқ уй вакили.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)