26 июнь, душанба куни Яман марказидаги Мариб вилоятида Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция уюштирган бомбардимонларда камида тўққиз киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС».
«Араб коалицияси самолётлари Ал-Мисайд туманидаги қишлоқда турар-жойларга зарбалар берди, оқибатда тўққиз нафар тинч аҳоли вакиллари, шу жумладан, икки аёл ҳалок бўлди», — дея маълум қилди яманлик мансабдор «Синьхуа» агентлигига. Яна тўрт киши яраланди.
Маҳаллий аҳоли, шунингдек, агентликка авиаҳужум акс этган видеоёзувни тақдим этди.
Изоҳ (0)