Оқ Уй АҚШ президенти Дональд Трамп Рамазон ойи якунланиши муносабати билан барча мусулмонларга йўллаган табригини эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Бу йил байрам бутун дунё Буюк Британия ва Мисрдаги ваҳшиёна террорчилик ҳужумлари, Рамазон руҳига буткул зид ҳаракатларнинг бегуноҳ қурбонлари хотирасини чуқур қайғу билан ёдга олаётган кунларда бошланмоқда. Бундай ҳаракатлар террорчилар ва уларнинг бузуқ мафкурасига қарши курашиш йўлидаги қатъиятимизни фақат мустаҳкамлайди», — дейилади табрик матнида.
Трамп, шунингдек, ушбу айём бутун дунё мусулмонлари қатори АҚШ фуқаролари ҳам қадрлайдиган меҳр-шафқат, ҳамдард бўлиш ва эзгу ният каби фазилатларнинг нечоғи муҳимлигини ёдга солишини таъкидлади.
Изоҳ (0)