Суриянинг Идлиб провинциясидаги Эд-Дана шаҳрида 24 июнь, шанба куни юз берган портлаш оқибатида камида 10 киши қурбон бўлган, 30 киши жароҳатланган, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Маълумотларга кўра, миналаштирилган автомобиль шаҳар бозорида куннинг иккинчи ярмида, одамлар Ийд ал-Фитр байрами арафасида харидлар қилаётган вақтда портлаган. Қурбон бўлганлар орасида уч нафар ёш бола бор.
Изоҳ (0)