Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон муқаддас Рамазон ойи якуни муносабати билан бўлиб ўтган байрам намози вақтида ҳушини йўқотди. Бу ҳақда CNN Turk телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, Аташеҳир шаҳридаги Хўжа Синон масжидида тўсатдан турк етакчисининг қонидаги қанд миқдори кўтарилиб кетган ва ерга йиқилган. Шифокорлар воқеа жойида унга тиббий ёрдам кўрсатган ва Эрдўғон ўзига келган.
«РБК«нинг ёзишича, ҳодисадан сўнг Эрдўғон журналистларга расмий баёнот берган.
«Бугун менинг қонимда қанд моддаси мувозанатининг бузилиши кузатилди. Бироқ шифокорлар қисқа вақт ичида мени ҳушимга келтирди, ҳозир ҳолатим яхши», — деди Туркия президенти ўз баёнотида.
Изоҳ (0)