Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Венесуэланинг Каракас шаҳридаги ҳукуматга қарши намойишлар чоғида яна бир киши ўлдирилди, деб ёзади «Коммерсантъ».

Фото: Regnum

Фото: Regnum

22 ёшли Даниэль Хосе Вальенилга миллий боливар гвардияси ходими уч марта ўқ узган. Ярадорни касалхонага келтиришган, йигит операция чоғида вафот этган. Шу тариқа, норозилик намойишларида ҳалок бўлганларнинг умумий сони ҳозирда 75 кишига етди.

Венесуэлада оммавий намойишлар тўлқини март ойида мамлакат олий суди парламентдан қонун чиқарувчилик ҳуқуқини олиб, ўзига юклаганидан сўнг бошланди. Митинглар чоғида 1,3 мингдан ортиқ киши жабрланди, 3,1 мингдан зиёд киши ҳибсга олинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар