АҚШ — Мексика чегарасида девор қурилишида қуёш батареяларидан фойдаланиш лозим. Дональд Трамп Сидар-Рапидс шаҳрида (Айова штати) тарафдорлари олдидаги чиқиши чоғида шундай таклиф билдирди, дея хабар беради BBC News.
«Гап жанубий чегара ҳақида кетмоқда, у ерда қуёш нури, ҳарорат кўп. Биз энергияни жамлайдиган ва ўзини-ўзи қоплайдиган қуёшли девор қуришни ўйлаяпмиз. Шу тариқа Мексика камроқ тўлашига тўғри келади, бу ахир яхши эмасми?» — деди АҚШ президенти.
Трампнинг айтишича, олдин бу ғоя ҳақида гапирилмаган. У йиғилганлар олдида буни шахсан ўзи ўйлаб топгани билан мақтанди.
Изоҳ (0)