Кувайт ҳукумати Қатарга араб мамлакатларининг дипломатик алоқаларни тиклаш учун талаблари рўйхатини тақдим этди, деб ёзади «Коммерсантъ». Ҳужжат Қатарга Эрон билан дипломатик алоқаларни узиш мажбуриятини юклайди.
Қатар ҳукумати, шунингдек, мамлакат ҳудудидаги Туркия ҳарбий базасини ёпиши ва Al Jazeera телеканали фаолиятини тўхтатиши керак. Бундан ташқари, араб мамлакатлари Доҳадан товон пули тўлашни талаб қилмоқда, аммо унинг аниқ суммаси номаълум. Талабларни бажариш учун Қатарга 10 кун муҳлат берилди. Мамлакатнинг расмий вакиллари ахборотга ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.
Июнь ойида Саудия Арабистони, БАА, Яман, Ливия, Баҳрайн, Миср, Маврикий, Мальдив ороллари, Мавритания ва Комор ороллари Қатар билан дипломатик алоқаларини узганини эълон қилди. Мамлакатлар буни Қатар гўёки «Мусулмон биродарлар» экстремистик ҳаракатини қўллаб-қувватлагани билан изоҳлади.
Изоҳ (0)