Филиппин президенти Родриго Дутерте ИШИД тарафдори бўлган жангарилар томонидан эгалланган Марави аҳолиси олдида шаҳарда жорий этилган ҳарбий ҳолат учун узр сўради. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
«Менда танлаш имконияти йўқ эди. Улар Маравини вайрон қилмоқда. Уларни қувиб чиқаришим керак эди. Лекин жуда афсусдаман», — деди Минданао оролидаги қочоқлар марказида чиқиш қилган Дутерте.
Филиппин президенти шаҳар озод этилганидан сўнг уни қайта қуришга ваъда берди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)