Афғонистон жанубидаги Лашкаргоҳ шаҳридаги портлаш оқибатида 29 киши ҳалок бўлди, 50 га яқин одам. Бу ҳақда TOLOnews телеканалига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Маҳаллий расмийларнинг маълум қилишича, Ҳилманд вилояти пойтахтидаги New Kabul Bank бўлинмаси олдида автомобиль портлаган.
Вилоят губернаторининг сўзларига кўра, ҳарбийлар ва оддий фуқаролар банкка ойлик олиш учун келган вақтда портлаш юз берган.
Ҳодиса учун жавобгарликни ҳеч қайси террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олмаган.
Изоҳ (0)