Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Президентининг 21 июндаги фармонига асосан Шуҳрат Отабоев Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Шуҳрат Отабоев 2015 йилдан буён Ўзбекистон Халқ банки раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. У банк тизимида 2001 йилдан бери фаолият кўрсатмоқда.

Шуҳрат Отабоев 2000 йилда Тошкент молия институтини, 2005 йилда Япониядаги Сиёсий фанлар миллий институтини, 2010 йилда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши Академиясини тамомлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар