• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жиззахда суд ижрочиси журналистга мазасини қочириш билан таҳдид қилди

    «Жиззах ҳақиқати» газетасининг махсус мухбири Алижон Абдусатторов тўловни ошиғи билан тўлаб қўйганига қарамай, газдан қарзи бор дея судга чақирилгани ва унга ноҳақ муносабатда бўлишганида ҳақида мақола тайёрлади.

    Фото: Shutterstock

    Фото: Shutterstock

    «Кутилмаганда суддан чақирув қоғози олдим. Аммо нима учундир чақирув қоғозида суд номи ва менга қанча жарима белгиланганлиги ҳамда сана кўрсатилиши керак бўлган жой очиқ қолдирилган эди... Чақирув қоғозидаги ўз ихтиёрим билан суд ижрочиларининг Жиззах шаҳар бўлимига бормасам, бу ишга милиция киришиши ва мендан 1 миллион 497 минг 750 сўм ундирилиши тўғрисидаги жумлалар қоғоз қуйисида келтирилган Б.Т.Чўлибоевнинг телефон рақамига сим қоқишга ундади... Суд ижрочиси Бобур Чўлибоевдан вазиятнинг ечими хатлов, суд ва ижро харажатларини тўлаш эканлигини билиб олдим... Қисқаси, «Жиззахшаҳаргаз» 890 минг 550 сўм қарзи бор, дея мени судга берибди», — деб ёзади мухбир.

    У қарзи йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани олиб, суд ижрочиларининг Жиззах шаҳар бўлимига боргани, Бобур Чўлибоев йўқлиги сабабли, унинг ҳамхонаси Жаҳонгир Рамизовга учрашганини қайд этган.

    «Жаҳонгир Рамизов ижро йиғими ва суд учун давлат божини тўлашим шартлигини айтди, мен эса қарзим бўлмаса нима учун тўлов қилишим кераклигини билдирдим. У қўполлик билан тўлов қилмасам, жаримага тортишини айтиб, ҳужжатларим устига «Тўловдан бош тортди» деб ёзиб қўйди. Унинг муомаласи устидан шикоят қилмоқчилигимни баён қилдим ва «Шикоят қилаверинг, мен бу ерда жамоатчилик асосида ишлайман, бироқ шундай бўлса-да, мазангизни қочириб қўйиш қўлимдан келади» деган жавобни эшитдим», — деб ёзади журналист.

    Суд ижрочиларининг Жиззах шаҳар бўлими бошлиғи Олимжон Қиличбеков вазиятга шундай изоҳ берди: «Суд орқали маблағ ундиришга доир ишларнинг 60—70 фоизи «Жиззахшаҳаргаз» ҳиссасига тўғри келаяпти. Яна ҳам қизиғи, улар томонидан судга берилганларнинг 50 фоизи аслида қарздор бўлиб чиқмаяпти. Жамоамизда 12 ходим ишлайди, «Жиззахшаҳаргаз» томонидан ишнинг сунъий тарзда кўпайтирилаётганлиги бизни ҳам қийнаб юбораяпти. Ташкилотнинг одамларга моддий ва маънавий зарар етказаётгани ҳам бор гап. Аммо суд буйруқ чиқаргач, бажаришга мажбурмиз.  Электр таъминоти корхонасида бу борада иш тартибга тушиб қолган, аммо газ идорасида ҳисоб-китоб йўқ. Ходимимиз Жаҳонгирга келадиган бўлсак, унинг учун узр сўрайман, ёш-да...»

    «Менинг судга берилишим сабабчиси — ўша вақтда назоратчи бўлиб ишлаган, ҳозирда участка раҳбари Нормат Давроновдан судга берилганлигим боисини сўрадим. У «уйда бўлмаган бўлсангиз керак, ўша вақти ўша кўчани подряд судга бериб юборганмиз» деди», — дейилади мақолада.

    Журналист «Жиззахшаҳаргаз» бошлиғининг ўгитига амал қилиб, «Марказгазтаъминот» унитар корхонаси вилоят газ таъминот бошқармаси бошлиғи Мамаражаб Акбутаевга сим қоққан, у киши ўша куни вақти йўқлигини айтган. Унга кутишини билдирган. Кейинги куни интервью олиши сабабини сўраган. Шундан кейин Мамаражаб Акбутаев телефонни кўтармай қўйган.

    «Шундай қилиб қўл силташимга тўғри келди. Илтимос, иродасизликда айбламанг. Мен бу мақолани қисқа ёзишга ҳаракат қилганман. Қайси идорага неча марта борганимни, кимларнинг эшиги тагида сарғайганимни, бу жараёнда кимларнингдир ижирғаниши, пўписаси ва ҳасратини юрагимдан ўтказишга мажбур бўлганимни ёзмадим, ёзганимда мени тушунган бўлардингиз.

    Яна шуни билдимки, қайси идорада бўлмайин ҳеч ким қарзим бўлмасада ноҳақдан судга тортилганимни эшитиб, ажабланмади. Бу мазкур вазиятга ҳамма кўникиб қолганидан бўлса керак.  Мен оммавий ахборот воситаси ходими сифатида шунча ташвишларни бошдан ўтказдим, оддий одамлар нима қилишаяпти экан?», — дея якунлайди ўз мақоласини журналист.

    21.06.2017, 14:07   Изоҳ (0)   39625
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулла Арипов Ўзбекистоннинг турли минтақаларидан келган тадбиркорларнинг муаммолари билан танишди

    21.06.2017, 13:30

    Яшнобод туманида фоҳишахона сақлаган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

    21.06.2017, 12:49

    Қорақалпоғистонда 21 нафар ўқувчи давлат имтиҳонисиз талаба бўлди

    21.06.2017, 12:13

    Ҳомиладор аёл рўзани қодир бўлганича тутса бўладими?

    21.06.2017, 12:01

    «Қозоғистон» кинотеатри олдидаги пиёдалар йўлагига ўрнатилган тўсиқ синдирилди (фото)

    21.06.2017, 11:51

    LG G6’ни янги функциялар билан жиҳозлайди ва G сериядаги янги моделни тақдим этади

    21.06.2017, 10:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Бунёдкор” драматик ўйинда “Сўғдиёна” устидан ғалаба қозонди

    Спорт | 29 июн, 21:17

    Буюк Британия портида 2,4 тонна кокаин аниқланди

    Дунё | 29 июн, 20:35

    Танзанияда автобуслар ёниб кетиши сабаб 38 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 29 июн, 19:40

    “Реал” раҳбарияти Винисуснинг ғалати ҳаракатлари юзасидан изоҳ сўради

    Спорт | 29 июн, 19:30

    Telegram’да фактларни текшириш функцияси пайдо бўлди

    Дунё | 29 июн, 19:15

    “Келаси ой учун 20 млн сўм бериб тур дейди”. Шерзод Кудбиев ўз ходимлари олдиндан солиқ ундираётганини қоралади

    Иқтисодиёт | 29 июн, 18:35

    Озарбайжонда Россиянинг барча маданий тадбирлари бекор қилинди

    Дунё | 29 июн, 18:10

    Эрон: Исроилнинг қамоқхонага ҳужумида 71 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 29 июн, 17:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.