• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ДСҚ назорат-касса машинаси ва тўлов терминалидан фойдаланмаслик бўйича 857 та қоидабузарлик ҳолатини аниқлади

    Давлат солиқ органлари томонидан ўтган ҳафта давомида жойларда назорат-касса машинаси ва тўлов терминалидан фойдаланмаслик ҳамда тушумларни банк кассаларига тўлиқ топширмаслик ҳолатлари бўйича 857 та текшириш ўтказилиб, уларнинг барчасида қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    Жумладан, фуқаролар мурожаати асосида Андижон вилояти, Балиқчи тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган текширишда якка тартибдаги тадбиркор А.К.га қарашли савдо шохобчасида ўтказилган назорат тадбирида касса ходими кунлик савдодан тушган 85 минг 500 сўм нақд савдо пулини назорат-касса машинаси (НКМ) хотирасига кирим қилмаганлиги ҳамда 258 минг сўмни НКМга кирим қилмай банкка топшириб юборганлиги маълум бўлди.

    Избоскан туманидаги якка тартибдаги тадбиркор М.А. ҳам савдо қоидаларини унутган чоғи, фаолияти давомида жами 5 миллион 682 минг 812 сўм савдо тушумини НКМга кирим қилмаган экан.

    Бухоро вилоятининг Когон тумани Бухоро шох кўчасида жойлашган «Петромарузгаз» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонага тегишли автомобилларга суюлтирилган газ қўйиш шохобчасида ўтказилган текширишда шохобча сотувчиси харидорга 12 минг сўмга харид чеки бермаганлиги, шохобча кассасида НКМ хотирасига кирим қилинмаган 1 миллион 425 минг сўм нақд пул борлиги маълум бўлди.

    Ана шундай ҳуқуқбузарлик Когон тумани «Туткунда» қишлоғида жойлашган «Дисконт» масъулияти чекланган жамиятига тегишли автомобилларга суюлтирилган газ қўйиш шохобчасида ҳам кузатилди. Бу ерда ўтказилган текширишда шохобча сотувчиси томонидан харидорга 10 минг сўмга харид чеки берилмаганлиги ҳамда шохобча кассасида НКМ хотирасига кирим қилинмаган 1 миллион 703 минг 300 сўм нақд пул борлиги аниқланди.

    Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида фаолият кўрсатиб келаётган «Абдуллаева Гавҳар» хусусий корхонасига қарашли пайнет шохобчасида оператор томонидан харидорга 2 минг сўмга НКМ чеки берилмаганлиги ва НКМ хотирасига кирим қилинмаган 22,5 минг сўм нақд пулнинг борлиги маълум бўлди.

    Ана шундай ҳуқуқбузарлик Зарбдор туманида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор Т.Ш.га қарашли савдо шохобчасида ҳам кузатилди. Ўтказилган назорат тадбирида харидорга 14 минг сўмга харид чеки бермаслик ва савдодан тушган 45 минг сўм нақд пул НКМга кирим қилмаслик ҳолати аниқланди.

    Зафаробод туманида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор А.Б.га қарашли шохобчада эса харидорга хариди учун 9,5 минг сўмга харид чеки бермаганлик ҳолати бўйича ўтказилган текширишда тадбиркор савдо дўконига назорат-касса машинаси ўрнатмасдан савдо фаолиятини амалга ошираётганлиги аниқланди.

    Қорақалпоғистон Республикасидаги Нукус шаҳар Савдо комплекси, 10-блок, 206-дўконда ўтказилган назорат тадбирида харидорлар учун тўлов терминали ўрнатилмаганлиги, дўкон сотувчиси томонидан харидорга маҳсулотни пластик картага бошқа дўкондан устама нарх эвазига олиб бериш ҳолати аниқланди.

    Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор Х.Ш.га қарашли шохобчада тадбиркор томонидан харидорга 5 минг сўмга НКМ чеки бермаганлиги ва НКМ хотирасига кирим қилинмаган 150 минг сўм нақд пул борлиги маълум бўлди.

    Миришкор туманида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор С.А.га қарашли савдо дўконида тадбиркор томонидан харидорга 4 минг 500 сўмга НКМ чеки бермаганлиги аниқланди. Шунингдек, шохобча ғазнасида НКМ хотирасига кирим қилинмаган 1 миллион 200 минг сўм нақд пул борлиги маълум бўлди.

    Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор А.С.га қарашли шохобчада ўтказилган назорат тадбирида тадбиркор томонидан харидорга 32 минг сўмга НКМ чеки берилмаганлиги ва НКМ хотирасига кирим қилинмаган 3 миллион 739 минг 500 сўм нақд пулнинг борлиги аниқланди.

    Ана шундай ҳуқуқбузарлик Гулистон шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган «Ҳумо» масъулияти чекланган жамиятб шохобчасида ҳам кузатилди. Ўтказилган назорат тадбирида шохобчада савдодан тушган 104 минг сўм нақд пул борлиги аниқланган.

    Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан Узун туманида фаолият кўрсатиб келаётган «К.Ж.С» хусусий фирмасига қарашли шохобчада ўтказилган назорат тадбирида шохобча сотувчиси харидорга 5 минг сўмга НКМ чекини бермаганлиги, ғазнада НКМ хотирасидан ўтказилмаган 1 миллион 265 минг сўм нақд савдо пули борлиги аниқланди.

    Термиз шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган «А.С.С» хусусий корхонасига қарашли савдо шохобчасида ўтказилган назорат тадбирида ҳам савдо қоидалари қўпол равишда бузилаётганлиги маълум бўлди. Яъни, савдодан тушган 5 миллион 173 минг сўм нақд пул НКМ хотирасидан ўтказилмаганлиги ошкор бўлди.

    Хоразм вилояти Урганч шаҳар, Жиззах кўчасидаги 5-блок савдо мажмуасида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор А.У.У. фаолиятида ўтказилган текширишда шохобча НКМ ва тўлов терминали билан жиҳозланмаганлиги, 12 минг сўмга НКМ чеки берилмаганлиги ҳамда кассада НКМга кирим қилинмаган 269 минг сўм нақд пул борлиги аниқланди.

    Наманган вилояти Наманган шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор А.Д.га қарашли шохобчада ўтказилган солиқ текшируви давомида тадбиркор томонидан НКМ ва банк тўлов терминали ўрнатмасдан фаолият юритилаётганлиги аниқланди.

    Ана шундай ҳуқуқбузарлик Наманган шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор О.Ага қарашли савдо шохобчасида тадбиркор томонидан харидорга хариди учун ҳамда кунлик савдодан тушган 140 минг сўмга НКМ чеки берилмаганлиги аниқланди.

    Шунингдек, Учқўрғон тумани ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган «О. Ҳ. Ж» хусусий корхонасига қарашли савдо шохобчасида тадбиркор харидор хариди учун кунлик савдодан тушган 183 минг сўмга НКМ чеки берилмаганлиги маълум бўлди.

    Айни пайтда аниқланган ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    21.06.2017, 16:32   Изоҳ (0)   8918
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қозоғистон« кинотеатри олдига ўрнатилганига бир кун бўлган металл тўсиқлар олиб ташланди

    21.06.2017, 14:08

    Жиззахда суд ижрочиси журналистга мазасини қочириш билан таҳдид қилди

    21.06.2017, 14:07

    Абдулла Арипов Ўзбекистоннинг турли минтақаларидан келган тадбиркорларнинг муаммолари билан танишди

    21.06.2017, 13:30

    Яшнобод туманида фоҳишахона сақлаган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

    21.06.2017, 12:49

    Қорақалпоғистонда 21 нафар ўқувчи давлат имтиҳонисиз талаба бўлди

    21.06.2017, 12:13

    Ҳомиладор аёл рўзани қодир бўлганича тутса бўладими?

    21.06.2017, 12:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35

    Етакчи давлатлар Исроилни Ғазога ёрдам етказишга қўйилган чекловларни бекор қилишга чақирди

    Дунё | 21 июл, 22:00

    Макроннинг рейтинги рекорд даражада пастлади

    Дунё | 21 июл, 21:41

    Тадқиқот: Ўзбекистонда 97% аҳоли рақамли кўникмаларни муваффақият калити деб ҳисоблайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:00

    Украинада коррупцияга қарши кураш бюроси раҳбарларидан бири қўлга олинди

    Дунё | 21 июл, 21:25

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    Дунё | 21 июл, 21:06

    Жанубий Корея генерали Шимолий Корея билан атайлаб уруш юзага келтиришга уринишда айбланмоқда

    Дунё | 21 июл, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.