Россиянинг «Уралмашзавод» компанияси Навоий кон-металлургия комбинатига экскаваторлар етказиб бериш бўйича шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради UzDaily.
«Уралмашзавод» компанияси «Кончилик жиҳозлари» дивизиони директори Михаил Гуницевга кўра, Навоий кон-металлургия комбинатига бу йил 2 та беш кубли экскаватор топширилади. Улар июнь ва ноябрь ойларида етказилиши режалаштирилган.
Шартнома имзоланиши кутилаётган ЭКГ-5А экскаваторлари 2018 йилда топширилиши кўзда тутилган. Уларнинг нархи 70 миллион рублга боради. Ўзбекистонлик кончиларни қизиқтириши мумкин бўлган ЭКГ-18 машинаси қиймати эса 460 миллион рубль атрофида.
Изоҳ (0)