Қоҳира жиноий суди мамлакат бош прокурори Ҳишом Баракатнинг ўлдирилишида айбланган 31 кишини ўлим жазосига ҳукм қилиш бўйича ҳужжатларни Миср олий муфтийси тасдиғига юборди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Якуний ҳукм эълон қилиниши 22 июлга белгиланган. Ушбу санада бошқа айбланувчилар бўйича ҳам суд қарорлари чиқарилади.
Мазкур иш доирасида жами 67 киши терговга тортилди. Улар бош прокурорни ўлдириш мақсадида фитна уюштириш ва амалга ошириш, ўқотар қурол, ўқ-дори ва портловчи моддаларни ноқонуний сақлашда айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Миср бош прокурори Ҳишом Баракат 2015 йил ёзида автомобили портлатиб юборилиши оқибатида ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)