Шимолий Кореяда Россиянинг Katalexa яхтаси қўлга олиниши билан боғлиқ ҳолат ўз ечимини топди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Россиянинг Чондин шаҳридаги бош консуллигига кўра, 17 июнь, шанба куни зарур расмиятчиликлар бартараф этилганидан сўнг яхта Раджин портини тарк этишига рухсат берилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Маълум бўлишича, Тайвандан Владивостокка йўл олган яхта «англашилмовчилик» туфайли қўлга олинган.
Шимолий Корея томонининг билдиришича, маҳаллий балиқчилар браконьерлар билан кураш кампанияси доирасида «ўта ҳушёрликни намойиш этган» ва чегара хизматига гўё КХДР чегарасини бузган кема ҳақида хабар берган.
Изоҳ (0)