АҚШ президенти Дональд Трампдан норозилар рейтинги ўзининг юқори поғонасини янгилаб, яна бир фоизга ошди ва 60 фоизга етди. Бу ҳақда Gallup ижтимоий хизмати томонидан ўтказилган сўровнома натижалари гувоҳлик беради, деб ёзади «ТАСС».
Охирги маълумотларга кўра, давлат раҳбарини атиги 36 фоиз америкаликлар қўллаб-қувватламоқда. Сўровнома қатнашчиларининг 60 фоизи президент фаолиятидан норози эканлигини маълум қилган.
11 июнь, якшанба куни мазкур нисбат 36 фоизга 59 фоизни ташкил этган эди. Шу билан бир пайтда 11 март кунги сўровномада иштирок этганларнинг ярмига яқини — 45 фоизи Оқ уй раҳбарига ижобий баҳо берган эди.
Демократлар Барак Обама ва Билл Клинтоннинг рейтинги ҳеч қачон 38 ва 37 фоиздан тушмаган.
Изоҳ (0)