Бирлашган Араб Амирликлари полицияси Рамазон ойининг биринчи ярмида 207 нафар тиланчини ҳибсга олди. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.
Амирликларда тиланчилик ноқонуний ҳолат ҳисобланади, Рамазон ойида эса бу билан тирикчилик ўтказувчи кишилар сони сезиларли даражада кўпаяди.
Маҳаллий полиция вакиллари фуқаролардан ҳушёр бўлиш ва тиланчилик ҳолатлари ҳақида телефон орқали хабар бериш ёки яқин орадаги полиция бўлимига мурожаат этишни сўради.
Изоҳ (0)