Индонезияда гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланиб қолга олинган Сургут фуқароси Роман Калашников Балидаги қамоқхонада шахсий ресторанини очди, деб хабар берди «РИА Новости».
Индонезия полицияси Калашниковни ўтган йилнинг охирида Бали ороли аэропортида қўлга олган эди, у марихуана контрабандасида айбланмоқда. Тергов маълумотларига кўра, Роман тиш пастаси идишчалари орқали Непалдан уч килограмм гашиш олиб келган.
Сургутда ошпаз бўлиб ишлаган Калашников, қамоқхонада германиялик «ҳамкасби» билан биргаликда шахсий ресторанини очди.
«Бошланиши яхши бўлди. Бир ҳафта давомида синов режимида ишладик. Ҳар куни 15—20 порция мазали таомларни сотмоқдамиз. Иккимизнинг даромадимиз кунига 500—1000 рублни ташкил қилмоқда», — деб ёзади Калашников ўзининг «ВКонтакте»даги саҳифасига.
Индонезия прокуратурасининг россиялик жиноятчи учун қанча муддат сўраши 19 июнь куни маълум бўлади, суд жараёни эса июнь ойининг охирларига мўлжалланган.
Изоҳ (0)