АҚШ президенти Дональд Трамп америкалик ёзувчи Стивен Кингни Twitter’да «қора рўйхат»га киритиб қўйди. Бу ҳақда ёзувчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
«Трамп менга твитларини ўқишни тақиқлаб қўйди. Энди жонимга қасд қилишдан бошқа чора қолмади», — киноя қилди Кинг.
Олдинроқ, май ойида кўплаб машҳур «қўрқинчли» асарлар муаллифи бўлган Стивен Кинг Трампнинг ядро тугмасига эга эканлигини ўзи ёзган ҳар қандай даҳшатли воқеалардан ҳам қўрқинчлироқ эканлигини билдирганди.
Изоҳ (0)