Новосибирск метрополитенида йўловчилар бузилиб қолган поездни итаришларига тўғри келди, деб«Новосибирск AСТ-54 эвакуация хизмати ўзининг «ВКонтакте» саҳифасида хабар берди.
Таъкидланишича, ҳодиса «Красний проспект» метро бекатида содир бўлган. «Таркиб йўлни тезроқ бўшатиши учун йўловчилар уни итаришда ёрдам кўрсатди», — деб келтирилади хабарда.
Бешинчи каналнинг маълум қилишича, йўловчилар поездни захира рельсига итариб жойлаштиришган.
«Kp.ru»нинг маълумотларига кўра, таркибнинг тўхтаб қолишига сабаб машинист томонидан вагонлардан бирининг бошқарув тизимида носозлик пайдо бўлганини сезиб қолгани бўлган. Таъкидланишича, алмаштириш беш дақиқа ичида амалга оширилган.
Изоҳ (0)